Жаҳон | 09:28 / 15.03.2018
8877
1 дақиқада ўқилади

Трамп штабининг собиқ раҳбари 305 йилга қамалиши мумкин

Фото: Tom Williams/CQ Roll Call/AP

АҚШ президенти Дональд Трампнинг сайловолди штаби собиқ раҳбари Пол Манафорт 305 йилга қамалиши мумкин. Бу агарда у барча бандлар бўйича айбдор деб топилса, рўй беради, деб хабар қилмоқда CNN.

«Судланувчига нисбатан айбловлар характери ва унга қарши далиллар ҳажми эътиборга олинса, судланувчи катта эҳтимол билан умрининг қолган қисмини қамоқда ўтказиши ойдинлашади», - дея айтиб ўтди Виржиния округ суди судьяси Т.С. Эллис.

Телеканалнинг таъкидлашича, агарда Манафорт барча бандлар бўйича айбдор деб топилса, - унга эса солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, банк фирибгарлиги ва фитнада иштирок этиш айблови қўйилган, - унда Трамп штаби собиқ раҳбари 305 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Мавзуга оид