Туркия армияси Афринни қачон тарк этиши маълум қилинди
Туркия қуролли кучларининг Сурия шимолидаги қисмлари Африндаги аксилтеррорчилик амалиёти якунлангандан кейин олиб чиқилади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.
Эрдўғаннинг айтишича, Туркия армиясининг Суриядаги аксилтеррорчилик амалиёти поёнига етмоқда. Туркия президентининг таъкидлашича, Афринда “Зайтун новдаси” амалиёти бошлангандан бери 3525 террорчи йўқ қилинган.
Эрдўған Европа парламентида Африндаги амалиётни тўхтатиш муҳокама қилинишига чақириқларни танқид қилган. Эрдўған Европа парламенти Туркияга ушбу амалиёт борасида танбеҳ бера олмаслигини айтган. “Европарламентнинг бу масала бўйича позицияси Анқара учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас”, деб айтган Эрдўған.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Мавзуга оид

20:30 / 17.05.2025
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди

19:10 / 17.05.2025
Истанбул аэропортида танасига олтин яширган ўзбекистонлик аёллар ушланди

19:46 / 04.05.2025
Туркия мухолифати етакчиси Истанбулда ҳужумга учради — видео

11:09 / 28.04.2025