Жаҳон | 14:54 / 11.04.2018
13429
1 дақиқада ўқилади

Олланд Трамп унга қандай илтимос билан чиққанини айтди

Фото: EPA

АҚШ президенти Дональд Трамп ўз муддати аввалида Франция етакчиси Франсуа Олланддан унга маслаҳатчи тавсия этишни сўраган. Бу ҳақда Франция собиқ раҳбари “Ҳокимият дарслари” хотира китобида ёзган.

- Мен Трамп билан ишлашга улгурмадим, сабаби унинг сайланиши ва менинг кетишим ўртасида атиги олти ой вақт ўтди. Биз бу вақт давомида икки марта телефон орқали суҳбатлашдик, - дея таъкидлаб ўтган Олланд.

Иккинчи телефон мулоқоти давомида, Олланднинг таъкидлашича, Трамп ўз ишончини кўрсатиш мақсадида Франция раҳбаридан АҚШ президенти жамоасини тўлдириши мумкин бўлган қандайдир маслаҳатчиларни билиши ёки билмаслиги борасида сўраган.

Олланд АҚШ собиқ давлат котиби Генри Киссинжер номзодини кўрсатган. Бунга эса сукут билан жавоб қайтарилган.

Мавзуга оид