Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Цукерберг унинг маълумотлари ҳам Cambridge Analytica’га тушганини маълум қилди
11 апрелда Facebook раҳбари Марк Цукерберг маълумотларнинг четга чиқиб кетиши иши бўйича АҚШ конгрессида иккинчи марта чиқиш қилди. Вакиллар палатасидаги жараён вақтида калифорниялик конгрессмен Анна Эшу Цукербергдан унинг маълумотлари ҳам учинчи шахсларга ўтган-ўтмагани ҳақида сўраганда Марк бунга “Ҳа, ўтган” деб жавоб қилган.
Цукерберг Facebook ижтимоий тармоғининг 87 млн фойдаланувчиси маълумотлари Cambridge Analytica компанияси ихтиёрига тушгани билан боғлиқ ҳолда конгрессда иккинчи кун чиқиш қилди. 10 апрелда у турли қўмиталар сенаторларига кўрсатмалар берган, 11 апрелда эса вакиллар палатаси саволларига жавоб берган.
Cambridge Analytica қоидаларни четлаб фойдаланувчилар маълумотларини қўлга кирита олгани ҳақида 19 мартда маълум бўлганди. Шундан кейин ижтимоий тармоққа шахсий дахлсизликни бузиш бўйича айбловлар, суд даъволари ва бир нечта давлатлар ҳукуматлари саволлари ёғила бошлаган.
Мавзуга оид

18:27 / 18.04.2025
Meta Цукербергнинг хавфсизлиги учун 2024 йилда 14 млн доллар сарфлади

22:38 / 30.01.2025
Meta компанияси Трампга 25 млн доллар тўлашга рози бўлди

22:15 / 15.01.2025
Meta компанияси 3,6 мингга яқин ходимини ишдан бўшатади

12:02 / 09.01.2025