Жаҳон | 14:13 / 18.04.2018
8067
1 дақиқада ўқилади

«Алдоқчилар». АҚШ президенти онлайн дўконларни танқид қилди

Фото: JIM LO SCALZO /AP

Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп онлайн дўконларни танқид остига олди. Улар, АҚШ етакчисининг фикрича, Америка шаҳарлари ва штатлари аҳолисини «алдамоқда». Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзган.

«Онлайн дўконлар бутун мамлакатимиз бўйлаб штатлар ва шаҳарларни алдамоқда ҳамда уларга ёмон муносабатда бўлмоқда. Солиқларни тўловчи анъанавий дўконларга нисбатан жуда адолатсиз!», - дея ёзган Трамп.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар олий судининг оғир жиноятлар учун судланган муҳожирлар депортацияси тўғрисидаги қонунни бекор қилиш бўйича қарори қайта кўриб чиқилиши кераклигини маълум қилганди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид