Ўзбекистон | 17:40 / 21.04.2018
45253
1 дақиқада ўқилади

ИИВда яна бир бошқарма бошлиғи ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида лавозим ўзгариши юз берди, деб хабар қилмоқда ИИВ расмий сайти.

Фото: майор Шуҳрат Юсупович Нишанов

Қайд этилишича, майор Шуҳрат Юсупович Нишанов Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИИВ Ахборот хавфсизлигини таъминлаш бошқармасига бошлиқ тайинланганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид