«Барселона» янги бош мураббий изламоқда

«Барселона» раҳбарияти бош мураббий Эрнесто Вальвердега ўринбосар излаш ишларини бошлаб юборди.
Football.fr хабарига кўра, 54 ёшли мутахассис Чемпионлар Лигасидаги инқироз туфайли, ёзда жамоани тарк этади. Унинг ўрнини «Челси» бош мураббийи Антонио Конте эгаллаши мумкин. Ўз навбатида, италиялик мутахассиснинг Лондонда омади чопмаяпти ва у ёзда истеъфога чиқарилади.
Эслатиб ўтамиз, Вальверде ўтган йили ёзда «Барселона»га бош мураббий қилиб тайинланган эди. Жамоа унинг қўл остида Испанияда олтин дубль қайд этишга яқин турибди.
Мавзуга оид

10:13 / 16.04.2025
«Барса»да йилнинг энг ёмон ўйини, «ПСЖ» ҳам зўрға яримфиналга чиқди

12:08 / 13.04.2025
«Сити»да суперкамбэк, «Барса» нурсиз ўйинида ҳам ғалаба қозонди. Кун ўйинлари

02:04 / 10.04.2025
«Барселона» «Боруссия»га 4 та гол урди, «ПСЖ»да ҳам ишончли ғалаба

12:41 / 06.04.2025