Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рио-де-Жанейро аэропортида 100 кг героин топилди

Фото: Glooballookpress
Рио-де-Жанейро аэропортидаги божхоначилар Хитойдан келган юк ичидан 50 кг портловчи модда ва 100 кг героин топишди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Юк аэропортда ўтган йилнинг сентябрида ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар туфайли ушланган, бироқ божхона хизмати унинг ичида нима борлигини энди текшириб кўришга қарор қилди.
Якунда бочкаларда тиббий томчиларни ишлаб чиқариш учун керакли бўлган кимёвий моддалар ўрнига гиёҳванд моддалар ва портловчи моддалар борлиги аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, март ойи бошларида Бразилиянинг Рио-де-Жанейро штати полицияси Рио-де-Жанейро шаҳри портидаги контейнерларда 1,3 тонна кокаин аниқлаганди. “Фикримизча, бу Рио-де-Жанейрода аниқланган энг йирик кокаин партияси ва Бразилия тарихидаги энг йирикларидан биридир”, - деб айтган терговчи Фабрисиу Оливейра.
Мавзуга оид

18:21 / 18.05.2025
Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»

10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди

14:19 / 01.05.2025
Урганч аэропорти Кореянинг Инчон аэропорти билан шерикликда бошқарилади

17:32 / 29.04.2025