Клинтон Эрон бўйича қарорни танқид остига олди

Фото: AP /Patrick Semansky
АҚШ собиқ давлат котиби ва Қўшма Штатлар президенти Дональд Трампнинг 2016 йилги сайловларда асосий рақиби бўлган Ҳиллари Клинтон АҚШнинг Эрон билан ядровий битимдан чиқишини катта хато, деб атади. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзган.
«Эрон билан ядровий битимдан чиқиш катта хато. Бу Америкага хавф уйғотади ва давлатни ишончсизроқ қилади. Эрон энди анча хавфли. «Б» режа қандай? Бомбардимон қилиш жавобга айланиши мумкинлиги ҳақида ўйлаётган ҳар бир киши ёлғон ахборотга эга», - дея ёзган Клинтон.
Унинг таъкидлашича, Эронга қарши янги санкцияларнинг жорий этилиши ядро битимини имзолашдан кўра қийинроқ вазифа бўлади.
«Шунингдек, баллистик ракеталар ва терроризм каби бошқа турдаги таҳдидлар билан иш кўриш қийинлашади. Энди бизда босим дастаклари йўқ. Эрон нима хоҳлаётган бўлса, шуни қилиши мумкин», - дея қўшимча қилиб ўтди Клинтон.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони Трампнинг қарорини қўллаб-қувватлаганди.
Мавзуга оид

00:11 / 11.04.2025
Стив Уиткофф Эроннинг юқори мартабали вакиллари билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказади

09:49 / 10.04.2025
Трамп: Исроил Эронга қўшма зарба беришда етакчи бўлади

08:15 / 09.04.2025
Эрон ва АҚШ ядровий дастур бўйича музокаралар бошлашга келишиб олди

17:55 / 08.04.2025