«Россия иши». Мюллер Трампнинг куёвини 7 соат сўроқ қилган – CNN

Фото: AP
АҚШда 2016 йил бўлиб ўтган президентлик сайловларига Россия аралашувини суриштирувдан ўтказаётган махсус прокурор Роберт Мюллер, 2018 йилнинг апрель ойида Қўшма Штатлар президенти Дональд Трампнинг куёви Жаред Кушнерни етти соат давомида сўроқ қилган. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.
«Бир йил муқаддам Жаред [Кушнер] 2016 йилги сайловларга аралашувни суриштирувдан ўтказиш бўйича исталган ишга ёрдам беришга энг биринчилардан бўлиб рози бўлганди. Ўшандан бери у суриштирувга тўла кўмак кўрсатиб келди ҳамда конгресс вакиллари билан соатлаб сўроқларда иштирок этди, шунингдек, у махсус прокурор Мюллернинг жамоаси билан икки маротаба суҳбатлашди», - дея Кушнернинг адвокати Абба Лоуэлл сўзларини келтиради телеканал.
Адвокатнинг таъкидлашича, унинг мижози барча саволлар бўйича батафсил жавоб қайтарган. У Мюллер билан интервью аниқ қачон ўтказилганини айтмади ҳамда сўроқ нима ҳақида бўлганига ойдинлик киритмади.
Шунингдек таъкидланишича, Кушнерга махфий ҳужжатлардан фойдаланиш ҳуқуқи қайтарилган. Аввалроқ, у Оқ уй аппарати раҳбари Жон Келлига расмий шахсларнинг махфий миллий маълумотлардан фойдаланиши бўйича айбловлар қўйилгани туфайли пасайтирилганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Мюллер Трампга суд билан таҳдид қилганди.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Мавзуга оид

23:06 / 07.05.2025
Албания Трампнинг куёвига тегишли курорт қурилишини маъқуллади

10:37 / 28.04.2025
Трамп янги антирекорд ўрнатди

01:05 / 23.08.2020
Трампнинг куёви араб давлатларини Исроил билан муносабатларни яхшилашга кўндирмоқчи

10:53 / 07.06.2020