Давлат Тошкентдаги иккита стоматология клиникасини сотмоқда

Фото: privatization.gkk.uz
Давлат рақобат қўмитаси маълумотларига кўра, давлат Тошкентдаги иккита стоматология клиникасини сотмоқда.
«Тошкент шаҳар 2-сон стоматология поликлиникаси» давлат унитар корхонаси ва «4-стоматология поликлиникаси» давлат унитар корхонаси бино ҳамда иншоотлари сотувга қўйилган, деб ёзмоқда Spot.
Биринчи объект Олмазор тумани, Қорақамиш мавзеси 2/4да жойлашган. Эгалланган майдон - 0,40 гектар, биноларнинг майдони - 1,4 минг квадрат метр. Нархи 6,5 млрд сўмни ташкил этади.
Иккинчи объект эса Яшнобод тумани Каримов кўчасида жойлашган. Эгалланган майдон 0,14 га, бинолар майдони - 1 минг квадрат метр. Нархи - 4,9 млрд сўм.
Мавзуга оид

09:40
Тошкентда уч кишини ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

18:17 / 16.04.2025
Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуаси реставрация қилинади

11:56 / 16.04.2025
Тошкентнинг айрим ҳудудларида 4 кун давомида электр энергиясида узилишлар кузатилади

17:29 / 14.04.2025