Йирик кўл 2 соатга қолмай буғланиб кетди (видео)
Гавайидаги Килауэа вулқони лаваси Катта оролдаги Гринлейк кўлини 90 дақиқа ичида буғлатиб юборди.
Ка Вай Пеле номи билан ҳам маълум бўлган кўл 400 йилча аввал ҳосил бўлган.
Килауэа вулқони отилиши май ойи бошида бошланганди. Ўшандан бери яқин атрофдаги одамларни эвакуация қилиш давом этмоқда. Бироқ ҳозир лава қочиш учун охирги йўлни тўсиб қўйиши мумкин. Агар бу юз берса, Катта оролдан кетишнинг имкони қолмайди.
Табиий офат юзлаб уйларни вайрон қилган. Аҳоли нафақат лавадан, балки ҳавода тўпланаётган заҳарли газлардан хавфсирамоқда. Лаванинг денгиз сувига тушиши оқибатида заҳарли булут ҳосил бўлган.
Мавзуга оид

22:37 / 08.04.2025
Филиппиндаги Канлаон вулқони ҳаракатга келди

00:13 / 02.04.2025
Исландияда ҳаракатга келган вулқон сабаб аҳоли эвакуация қилинмоқда

20:05 / 27.03.2025
Ҳавайидаги энг фаол вулқон 200 метр баландликкача лава отди

23:25 / 21.03.2025