Гавайида лава отилиши оқибатида 23 киши жароҳат олди

Фото: Hawaii News Now
Гавайи оролларидаги Килауэа вулқонидан лава отилиши оқибатида 23 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Hawaii News Now ахборот портали маълум қилди.
Лава отилиши 16 июль эрталаб юз берган. Лавадан иборат вулқон бомбаси бортида 49 йўловчи ва 3 экипаж аъзоси бўлган кема томига тушиб, унда дарча ҳосил қилган. Жароҳатланганлардан бири сон суяги синиши билан шифохонага етказилган, қолган йўловчилар куйиш ва тирналиш жароҳатлари олишган.
Килауэа сайёрамиздаги энг фаол вулқонлардан бири деб аталади. Унинг охирги отилиши 1983 йил 2 январда юз берган ва ҳозиргача давом этиб келмоқда. Май бошида вулқон фаоллашиши оқибатида ҳукумат аҳоли эвакуациясини эълон қилганди.
Аввалроқ АҚШ геологик хизмати Гавайи архипелаги ўлчами вулқон отилиши натижасида 2 квадрат километрдан кўпроққа ошганини маълум қилган.
Мавзуга оид

22:37 / 08.04.2025
Филиппиндаги Канлаон вулқони ҳаракатга келди

00:13 / 02.04.2025
Исландияда ҳаракатга келган вулқон сабаб аҳоли эвакуация қилинмоқда

20:05 / 27.03.2025
Ҳавайидаги энг фаол вулқон 200 метр баландликкача лава отди

23:25 / 21.03.2025