Жаҳон | 12:59 / 04.08.2018
14166
1 дақиқада ўқилади

Трамп МБА ўйинчиси Леброн Жеймснинг танқидига ўта кескин жавоб қайтарди

Фото: Darron Cummings/AP

Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп Миллий баскетбол ассоциацияси клубининг форварди Леброн Жеймснинг танқидига жавоб қайтарди.

«Ҳозиргина Леброндан телевидениедаги энг аҳмоқ одам, Дон Лемон интервью олди. У шундай қилдики, Жеймс худди ақллидек кўринди, бу эса осон иш эмас. Менга Майкл Жордан ёқади», - деб ёзган Трамп твиттердаги саҳифасида.

Аввалроқ, Жеймс АҚШ президентини танқид қилиб чиққанди. Баскетболчининг маълум қилишича, АҚШ етакчиси миллий спортдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Трампнинг ўғли таҳдидлар ва уйда «пайдо бўлган» оқ кукун ҳақида гапирганди

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид