Ўзбекистонга импорт экспортдан қарийб 25 фоизга кўп бўлди

Фото: Depositphotos
Жорий йилнинг январь-июль ойлари якунлари бўйича Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 17,8 млрд АҚШ долларини ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,2%га кўпайди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак беряпти
Экспорт ҳажми 7,6 миллиард долларни (ўсиш суръати 15,7 фоиз), импорт - 10,2 миллиард долларни (ўсиш суръати 31,4 фоиз) ташкил этди. Ташқи савдо сальдоси минус 2,5 миллиард долларга тенг бўлди.
Асосий савдо шериги Хитой бўлиб, у билан айланма $3,3 млрд.ни ташкил этди, бундан 1,5 млрд доллар экспорт, 1,8 млрд доллар - импорт. Ўсиш 33,9%ни ташкил қилди.
Кейинги ўринлардан Россия 3,2 млрд доллар (1,1 миллиард доллар экспорт, 2 миллиард доллар импорт, 24 фоиз ўсиш) ва Қозоғистон 1,7 миллиард доллар айланма (экспорт $842 миллион, импорт $863 миллион, 52,5 фоизга ўсиш) билан жой олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 106 миллион долларлик уран сотганди.
Мавзуга оид

19:32 / 19.04.2025
Тошкент метроси кунига ўртача 780 минг йўловчи ташияпти

16:07 / 18.04.2025
1 июлдан бирорта товар экспортига чеклов бўлмаслиги эълон қилинди

19:31 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?

14:48 / 14.04.2025