Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактаб ўқувчиси Apple серверларини бузиб кирди

Фото: AP/Mark Lennihan
Австралиялик ўсмир Apple серверларини бузиб кириб, у ердан 90 гигабайт ҳимояланган файлларни юклаб олди. Бу ҳақда Reuters Австралия ОАВга асосан хабар берди.
Йил давомида 16 ёшли мактаб ўқувчиси корпорация серверларига бир неча бор уланган. Apple ходимлари рухсат этилмаган тарзда киришга эътибор қаратишди ва бу ҳақда ФҚБга хабар беришди. Кейин иш Австралия федерал полициясига топширилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўсмирнинг квартирасидан икки дона ноутбук, мобил телефон ва қаттиқ дискни топишди, унда Apple серверларидан юклаб олинган файллар топилди. Барча ҳужжатлар hacky hack hack номли папкада бўлган.
Полиция ходимларининг таъкидлашича, жиноятчи WhatsApp мессенжерида ўз фаолияти билан мақтанган. Apple вакиллари ўз мижозларининг шахсий маълумотларига зарар етказилмаганини кафолатлади.
Мавзуга оид

16:44 / 22.05.2025
Хитойда ўғирланган iPhone «қабристони» топилди

17:55 / 12.05.2025
Apple деярли бутунлай шиша iPhone чиқаради

12:24 / 30.04.2025
АҚШ Австралиянинг Америка танкларини Киевга беришига тўсқинлик қиляпти

21:25 / 28.04.2025