Эрон Аҳвоздаги теракт ташкилотчиларини бомбардимон қилди

Фото: AFP
Эрон Суриядаги Фурот дарёсининг шарқий қирғоғида Аҳвоздаги теракт ташкилотчилари объектларига ракета зарбаларини берди. Бу ҳақда Fars агентлиги хабар тарқатди.
Ҳужум 1 октябрь куни тунги соат иккилар атрофида амалга оширилди. Таъкидланишича, зарба Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси - Эрон Қуролли кучларининг нуфузли қисмлари томонидан берилган. Агентлик маълумотларига кўра, зарбаларни бериш чоғида баллистик ракеталардан фойдаланилди.
Учирилган ракеталарнинг аниқ сони номаълум. Ҳужум натижасида кўплаб террористлар йўқ қилинди, жабрланганлар ҳам борлиги айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон АҚШ санкцияларига қарши чиқишда давом этишини маълум қилганди.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг маълум қилишича, мамлакат АҚШ санкцияларига қарши чиқишда давом этади.
Мавзуга оид

11:00 / 27.05.2025
Ливерпулда машина одамларга қарата ҳайдалгани теракт деб ҳисобланмаяпти

14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган

16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди

20:03 / 23.05.2025