Рейтинг: Яшаш ва ишлаш учун энг яхши мамлакатлар
Expat Explorer'нинг 2018 йилги сўровномаси натижаларига кўра, Сингапур экспатлар учун энг яхши мамлакат сифатида эътироф этилди. Bloomberg шу ҳақида хабар берди.

Ундан кейинги ўринда Янги Зеландия келган, учинчи поғонани Германия эгаллаган. Шунингдек бешликдан Канада ва Баҳрайн ўрин олган. Таъкидланишича, рейтинг тузишда нафақат даромадлар даражаси, балки турмуш сифати ҳам ҳисобга олинган. Бу кўрсаткичларга кўра эса давлат-шаҳар (Сингапур) тўртинчи марта рўйхатда етакчилик қилмоқда.
Агентлик шунингдек экспатларга энг юқори иш ҳақи тўловчи мамлакатлар рўйхатини ҳам келтиради. Биринчи ўринда Швейцария номи қайд этилган - йилига 202 минг доллар. Ундан кейинги ўринларда 185,1 минг доллар билан АҚШ, 178,7 минг доллар билан Ҳонконг ва 172,7 минг доллар билан Хитой мамлакатлари номлари келтирилган.
Бундан ташқари, сўровнома иштирокчиларининг 45 фоизи ўз ватанидаги иш ҳақига нисбатан анча юқори маош ола бошлашганини таъкидлаган.
Мавзуга оид

11:09 / 18.04.2025
Harvard Growth Lab: Беш йил ичида Ўзбекистон иқтисодий мураккаблик рейтингида 25 поғонага кўтарилди

21:20 / 16.04.2025
TIME дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси рўйхатини эълон қилди

09:00 / 07.04.2025
2025 йил учун энг ишончли автомобиллар эълон қилинди: улар орасида Tahoe ҳам бор

18:19 / 01.04.2025