Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея президенти 2019 йилда Ўзбекистонга келиши кутилмоқда
2019 йилда Ўзбекистонга Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов Сеулда ўтган “Корея-Осиё 2018 форуми” халқаро анжуманида маълум қилди.

Норовнинг айтишича, Тошкент ва Сеул ўртасидаги сиёсий ишонч ва ҳамфикрликнинг юқори даражада эканлиги икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш учун мақбул шароитлар яратади.
“Давлатимизда Корея Республикаси президентининг Ўзбекистонга жавоб ташрифини ташкиллаштириш бўйича барча зарурий саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда”, деб қўшимча қилган Норов.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил ноябрда Жанубий Кореяга сафар уюштирганди.
Жанубий Корея президенти ташрифига тайёргарлик кўриш мақсадида Тошкентда 29-30 ноябрда Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти Шимолий иқтисодий сиёсат қўмитаси ва Ханьянг университети билан ўзбек-корейс семинарини ўтказади.
Ушбу семинар давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Мавзуга оид

10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит

00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди

17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди

21:14 / 05.05.2025