Дешам Гризманн ва Мбаппе ўртасидаги рақобат ҳақида гапирди

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам иккита етакчи - Антуан Гризманн ва Килиан Мбаппе муносабатлари қандай эканини айтди.
«Мбаппе ва Гризманн ўртасида рақобат йўқ, улар бир-бири билан кимўзар ўйнамоқчи эмас. Ҳар иккаласи ҳам навбати билан ўзини намоён қилмоқда, баъзан эса биргаликда. Улар жамоа учун вазиятларни яратиш ва гол уришга интилмоқдалар. Улар ўртасида рақобат йўқ», - деб Дешам сўзларини келтирмоқда L`Equipe.
Қайд қилиш жоизки, Гризманн Франция терма жамоаси сафида 65 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол урган. Мбаппе 26 та ўйинда рақиб дарвозасини 10 марта ишғол қилган.
Мавзуга оид

15:28 / 30.01.2025
Роналду: «Ўғлимга Мбаппе ёқади, у «Дада, Килиан сиздан яхшироқ» деди. Мен эса «Ким кўпроқ гол урган?» деб сўрадим»

14:26 / 17.10.2024
Мбаппе жинсий зўравонликда гумонланмоқда

10:26 / 02.09.2024
Мбаппе «Реал»да илк голларини урди, «Ливерпул» «МЮ»ни яксон этди

10:24 / 30.08.2024