Келесда ИИБ ходими пичоқланди

Иллюстратив фото
Шу йил 16 ноябрь куни Тошкент тумани Келес шаҳрида яшовчи Н.Д. (аёл) ўзи ишлаётган “Maximal-Market” дўконида фуқаро Б.А. билан ўзаро жанжаллашаётган вақтида дўконга харид учун кирган Тошкент тумани ИИБ ходими, лейтенант С.М. уларни ажратмоқчи бўлганида фуқаро Б.А. пичоқ билан ходимга жароҳат етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада лейтенант С.М.га касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Б.А. қўлга олинган.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

23:56 / 20.05.2025
ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни қўлга олишда ёрдам берган фуқаро 10 млн сўм билан тақдирланди

20:24 / 19.05.2025
Тошкентда руҳий касал эркак ички ишлар ходимини пичоқлади

10:06 / 21.04.2025
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди

12:04 / 05.04.2025