Украина Македонияга Россия бўйича чақириқ билан чиқди

Фото: wikipedia.org/VADIM CHUPRINA/CC BY-SA 4.0
Украина бош вазирининг евроинтеграция масалалари бўйича ўринбосари Иванна Климпуш-Цинцадзе Македонияни Россияга қарши санкциялар қўллашга чақирди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати сайтида хабар қилинган.
Унинг сўзларига кўра, Москва Европа кенгаши парламент ассамблеясининг (ЕКПА) Украина томонига нисбатан резолюциясини бажаришга интилмаяпти. Климпуш-Цинцадзе Македонияни Европа давлатлари сиёсатини қўллаб-қувватлашга ҳамда Россияга қарши санкциялар жорий қилишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Россияни судга бериши хабар қилинганди.
Украина президенти Пётр Порошенконинг ICTV телеканали эфирида маълум қилишича, мамлакат расмийлари Керч бўғозидаги ҳодиса туфайли БМТ халқаро судига даъво аризаси билан чиқиш ниятида.
25 ноябрь куни ФХХ Украинанинг учта ҳарбий кемаси Россия ҳудудий сувларига киргани ҳақида хабар қилди. Кемалар Одессадан Мариуполга йўл олаётган бўлган, лекин уларни Керч бўғозидан ўтказишмади. Украина томонининг билдиришича, аввал Россия кемалар келиши ҳақида хабардор этилган, ФХХ бунинг аксини иддао қилмоқда.
Шу куниёқ Украина ҳарбий-денгиз кучлари Россия катерлари мамлакат кемалари гуруҳи Керч бўғозидан чиқиб кетаётганида унга қарата ўт очганини маълум қилди. Россия чегарачиларининг бундай хатти-ҳаракати туфайли олти нафар денгизчи яраланди.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Мавзуга оид

20:43 / 20.05.2025
Зеленскийнинг Трампни оғдиришга уриниши муваффақиятсизликка учради – ОАВ

15:21 / 20.05.2025
Финляндия Россия активларидан даромад ҳисобига Киевга қурол етказиб беради

14:24 / 20.05.2025
ВЦИОМ: Россияликлар Украина ва АҚШни ўзларининг асосий душмани деб ҳисоблашмаяпти

08:24 / 20.05.2025