Елисей саройи матбуот хизмати раҳбари истеъфога чиқяпти

Фото: Getty Images/AFP/T. Samson
Сильвен Фор Франция президенти Эммануэль Макроннинг матбуот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар хизмати раҳбари лавозимини тарк этмоқда. Бу ҳақда Le Parisien газетаси ўз сайтида хабар берди. Фор ушбу нашрга ўз қарорини тасдиқлаган.
Газетанинг таъкидлашича, истеъфога президент ва муқаддам унинг яқин дўсти деб ҳисобланган ёрдамчиси ўртасидаги муносабатлар ёмонлашуви сабаб бўлган бўлиши мумкин. Эндиликда, 46 ёшли Фор Елисей саройини президент маъмуриятининг собиқ ходими Александр Беналля билан боғлиқ иккинчи можаро авж олган пайтда тарк этмоқда.
Фор кетиш ҳақидаги қарорига изоҳ бериб, «ўзини оиласига бағишлаш ниятида» эканини ва бу истеъфо январь ойи охирларида содир бўлишини хабар қилган. Президентликка номзод Эммануэль Макроннинг 2017 йилдаги сайловолди кампаниясида фаол қатнашган Фор унинг матбуот хизматига раҳбарлик қилди, аммо сайловлардаги ғалабадан сўнг президент маъмурияти матбуот хизмати раҳбари лавозимидан бош тортди. Натижада 2015 йилнинг баҳорида президент спичрайтерига айланди.
Фор бу лавозимда 2018 йилнинг ёзигача қолди, ўшанда «Беналля иши» юзага келганидан кейин у Макроннинг талаби билан Елисей саройи матбуот хизматини ўз қўлига олди.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Мавзуга оид

19:29 / 30.07.2024
Британия қироли Чарлз III нинг кечки овқати Елисей саройининг энг катта харажати бўлди

18:25 / 22.11.2022
Фото: Шавкат Мирзиёев Макрон билан учрашди

00:18 / 18.11.2022
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Францияга боради

13:48 / 04.05.2022