Тошкент шаҳридаги фавворалар бўйича қарор қабул қилинди

Фото: KUN.UZ
Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳридаги фавворалар ҳолатини яхшилаш ва реконструкция қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унга кўра, “Тошкент фаввораси” давлат унитар корхонаси балансидаги фаввораларни капитал таъмирлаш, ободонлаштириш ва реконструкция қилиш белгиланди.
Шунингдек, фавворалар атрофидаги ҳудудларга шартнома асосида тижорат ва кўнгил очиш объектларини жойлаштириш, бунда давлат-хусусий шериклик тамойили билан тадбиркорлик субъектларига беғараз уч йилдан ўн йилгача бўлган муддатга топширилишга розилик берилган.
Мавзуга оид

21:12 / 18.04.2025
Тошкентда номаълум шахс сохта қурол билан банкни ўмармоқчи бўлди

09:40 / 17.04.2025
Тошкентда уч кишини ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

18:17 / 16.04.2025
Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуаси реставрация қилинади

11:56 / 16.04.2025