Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон молия бошқармаси аҳолига бепул мевали дарахт кўчатлари тарқатмоқда
Андижон вилояти Олтинкўл туман молия бўлими, тумандаги 250та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни 2 минг туп турли мевали дарахт кўчатлари билан таъминлади.

Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги кўрсатмасига асосан, Андижон вилоятидаги молия бўлимлари, ғазначилик ва бюджетдан ташқари пенсия жамғармалари 2019 йилда ўз ҳудудларидаги кам таъминланган оилалар шароитини ўрганиб, уларнинг шахсий томорқаларига мевали дарахт, эртаки сабзавот экилишига амалий ёрдам бермоқдалар.

“Ҳудудларга бириктирилган ходимлар жорий йилнинг январь-март ойларида хонадонларга кириб, эрта баҳорда 5-10 тадан мевали дарахт кўчатлари ва сабзавотлар экиш бўйича тарғибот ишларини олиб бормоқдалар. Ҳозиргача мевали дарахт кўчатларини етказиб берган бўлсак, яқин кунларда туманимиз аҳолисига томорқага экиш учун 25 минг тупга яқин помидор, бодринг, булғор қалампири, карам ва турли кўчатларни бепул тарқатишни режалаштирганмиз”, дейди Олтинкўл туман молия бўлими бошлиғи Азизбек Халилов.
Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
16:07 / 16.04.2025
«Андижон турмаси» шаҳар ташқарисига кўчирилади — президент
13:40 / 16.04.2025
Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарада эркин савдо зоналари ташкил этишни режалаштирмоқда
11:47 / 23.02.2025
Андижонда 11 йил аввал содир этилган жиноят фош этилди
17:09 / 25.01.2025