Саудия Aramco заводига ҳужум нефть экспортига таъсир кўрсатмаслигини маълум қилди

Саудия Арабистонидаги йирик нефтни қайта ишлаш заводи Saudi Aramco’га уюштирилган дронлар ҳужуми мамлакатнинг нефть экспортига таъсир қилмайди. Бу ҳақда мамлакат телевидениесида ўқиб эшиттирилган ҳукумат баёнотида айтилди.
«Бу ҳужум сабаб мамлакат экспорти камайиб ёки тўхтаб қолмайди. Saudi Aramco бундан кейин содир бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай фавқулодда ҳолатга тайёр бўлиш чораларини кўрмоқда», дейилади баёнотда.
Олдинроқ дронлар ҳужуми сабаб Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдул Азиз бин Салмон мамлакатнинг нефть қазиб олиш ҳажми 50 фоизга қисқарганини айтганди. 13 сентябрдан 14 сентябрга ўтар кечаси Саудиянинг икки йирик нефтни қайта ишлаш заводига дронлар ёрдамига ҳужум қилинган, Ямандаги ҳусийчилар ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олганди.
Акбайкедаги заводда кўплаб хорижлик мутахассислар фаолият юритиши сабаб Ғарб нашрлари бу ҳужумга жиддий қарашга ундамоқда.
Мавзуга оид

18:04 / 05.05.2025
Ҳожиларни Саудия Арабистонидан қайтариш жадвали маълум қилинди

16:09 / 03.05.2025
2025 йилги Ҳаж мавсуми қачондан бошланиши маълум қилинди

14:41 / 30.04.2025
Ғазода отишмалар остида тарқатилаётган таом, АҚШ ҳарбий учоғини қулатган ҳусийчилар ва «келажак шаҳри»ни тортолмаётган Саудия — кун дайжести

11:20 / 30.04.2025