ОАВ: Шумахер Париждаги касалхонани тарк этди

Фото: Global Press
«Формула-1» бўйича етти карра жаҳон чемпиони Михаэль Шумахер Жорж Помпиду номидаги Париж клиникасини тарк этди. Бу ҳақда Le Parisien нашри журналисти Жан-Мишель Декюжи BFMTV телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Шумахер 9 сентябрь куни клиникага олиб келинган. Эртасига керакли муолажаларни олган ва пайшанба куни Францияни тарк этган.
Декюжининг аниқлашича, собиқ пойгачига қон қуйиш муолажаси ўтказилган. Уни даволаш билан профессор Филипп Менаше шуғулланган.
Душанба куни Le Parisien Шумахер махфий равишда Париждаги клиникага келтирилганини хабар қилганди. Айтилишича, пойгачи Швейцариядан тез ёрдам машинасида олиб келинган.
2013 йилда Шумахер Альп тоғларидаги Мерибель курортида тоғ чанғисида учаётиб, бош миясидан жароҳат олган эди. Комага тушган пойгачи Греноблдаги шифохонага етказилган ва у ерда Шумахер бир нечта операцияни бошидан ўтказганди. 2018 йил декабрда собиқ пойгачи ўзига кела бошлагани, у энди ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмасига эҳтиёж сезмаётгани ва мустақил равишда нафас олаётгани маълум қилинганди.
Шумахернинг комадан чиқишидан умид узмаган оиласи унинг даволаниши учун ўн миллионлаб евро сарфлади.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Мавзуга оид

20:36 / 10.06.2020
Михаэл Шумахерда асос ҳужайралар қўлланган ҳолда тажрибавий операция ўтказилади - ОАВ

01:11 / 10.09.2019
Михаэль Шумахер яширин тарзда Париждаги шифохонага етказилди

23:37 / 30.07.2019
Шумахернинг дўсти унинг тузалаётганини маълум қилди

17:02 / 03.01.2019