Эрон президентининг укаси беш йилга қамалди

Ҳусайн Ферейдун / Фото: AP Photo/Vahid Salemi
Эрон суди мамлакат президенти Ҳасан Руҳонийнинг укаси Ҳусайн Ферейдунни коррупция учун беш йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Эрон олий суди расмий вакили Ғулом Ҳусайн Исмоилий маълум қилди.
"Ҳусайн Ферейдун беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди", - дея ундан иқтибос келтирди Fars агентлиги.
Ферейдун 2017 йил июлда ҳибсга олинганди. Тергов унга нисбатан эълон қилинган айбловларнинг барча тафсилотларини маълум қилмаяпти. Ферейдун ҳибсга олинган вақтда Эрон президентининг маслаҳатчиси лавозимида эди.
Мавзуга оид

20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди

16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди

20:49 / 15.05.2025
Трамп АҚШ ва Эрон ядро келишувига яқин эканини айтди

12:18 / 15.05.2025