Жамият | 09:44 / 08.10.2019
5234
2 дақиқада ўқилади

Берунийда юз берган ёнғиндан яшаш уйининг катта қисми зарарланди

Фото: ФВВ ЁХББ

2019 йилнинг 6 октябрь куни соат 23:48да Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани, Навоий МФЙ, Бердақ кўчаси, 34-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотига кўра, бўлинмалар кўрсатилган манзилга 2 дақиқада етиб борган. Ёнғин ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғиндан уйнинг 60 кв. метр майдони сақлаб қолинган ва қўшни уйларга аланганинг тарқалиши олди олинган. 

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар қайд этилмади. Бироқ, ёнғин ҳақида аланга майдони кенгайиб кетгандан сўнг ёнғин-қутқарув хизматига хабар берилгани учун 3 та ёнғин ўчириш бўлинмалари воқеа жойига етиб борганда, иморатнинг асосий том қурилиш конструкциялари ёнаётганлиги маълум бўлган. 

Фото: ФВВ ЁХББ

Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 90 кв. метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ҳодисанинг тахминий сабаби - электр симларида қисқа туташув. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти