Эво Моралес Боливияни тарк этди. Мексика унга сиёсий бошпана берди

Фото: REUTERS / Carlos Garcia Rawlins
Мексика ташқи ишлар вазири Марсело Эбрард Мексика Боливиянинг истеъфога чиққан президенти Эво Моралеснинг илтимосига жавобан унга сиёсий бошпана берганини маълум қилди ва халқаро ҳамжамиятни Моралеснинг хавфсизлигини кафолатлашга чақирди.
Вазир аввалроқ Мексика Моралесга Боливиядаги элчихонасида бошпана беришга тайёрлигини маълум қилганди.
Моралес бошпана тақдим этилгандан кейин мамлакатни тарк этаётганини маълум қилган.
“Ака-ука, опа-сингиллар, мен бошпана берган қардош халқ ҳукумати шарофати билан ҳаётимизни сақлаб қолиш учун Мексикага йўл олмоқдаман. Менга сиёсий сабабларга кўра мамлакатни тарк этиш оғриқлидир, бироқ ҳар доим шай ҳолатда бўламан. Яқинда кўпроқ куч ва ғайрат билан қайтаман!”, деб ёзган Моралес твиттерда.
Таъкидланишича, Моралесни олиб кетгани Мексика ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти юборилган. Мексика ташқи ишлар вазирининг маълум қилишича, Боливиянинг эндиликда собиқ президенти самолётда Мексика томон йўл олган.
Боливияда 20 октябрда ўтган президент сайловларидан кейин оммавий норозиликлар бошланган. Бунга мамлакат марказий сайлов комиссиясининг Моралесни 1-турдаёқ ғолиб деб эълон қилгани, унинг асосий рақиби Карлос Меса эса овоз бериш натижаларини тан олмагани сабаб бўлган.
Мавзуга оид

14:15 / 08.04.2025
Мексика президенти АҚШдан импортга божлар жорий қилинишини истисно этмади

23:11 / 23.03.2025
Мексикада майяларнинг муқаддас ибодатхонасига чиққан турист калтакланди

17:39 / 11.03.2025
Мексикада автобуслар иштирокидаги иккита ЙТҲда 25 киши ҳалок бўлди

20:40 / 01.03.2025