АҚШ Яқин Шарққа десант кемаси ва пиёдалар батальонини жўнатмоқда

Фото: Reuters
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Марокаш билан ҳамкорликдаги ўқув машғулотларини бекор қилди, деб хабар берди АҚШ ҳарбий-денгиз институти янгиликлар портали.
Хабарда айтилишича, қўшма машғулотларда иштирок этиши керак бўлган кема ва ҳарбий хизматчилар Яқин Шарққа жўнатилади.
"Эрон билан кескинликнинг кучайиши фонида АҚШ ҲДК Марокаш билан машғулотларни бекор қилади ва USS Bataan десант кемаси ва АҚШ денгиз пиёдалари 26-экспедицион батальонини Яқин Шарққа жўнатади", - дейилади хабарда.
Аввалроқ NBC телеканали АҚШ мудофаа вазирлиги Яқин Шарқда қўшимча 3 мингга яқин ҳарбийни вақтинчалик жойлаштиришга қарор қилгани тўғрисида хабар берганди.
Мавзуга оид

20:30
NYT: Трамп Давлат департаментини «тубдан қайта ташкил этиш»га тайёргарлик кўрмоқда

15:39
АҚШ Олий суди венесуэлалик мигрантлар депортациясини тўхтатиб қўйди

15:22 / 19.04.2025
Хитой АҚШдан суюлтирилган табиий газ сотиб олишни тўхтатди

13:03 / 19.04.2025