Диққат, янги лойиҳа: “Уруш хотиралари” билан қалбан биргамиз!

Айни пайтда ҳаёт бўлган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг қаҳрамонликлари акс этган хотираларни ёзиб олинг, уларни суратга туширинг ва лойиҳада иштирок этинг.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” партияси Марказий кенгаши Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб Ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон урушидаги қаҳрамонликлари, фронт ортидаги фидокорона меҳнати ва ғалабага қўшган беқиёс ҳиссасини абадийлаштириш мақсадида “Уруш хотиралари” лойиҳасини эълон қилади.
Лойиҳада иштирок этиш учун ягона шарт: Айни пайтда ҳаёт бўлган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг қаҳрамонликлари акс этган хотираларни ёзиб олинг, уларни суратга туширинг ва ижтимоий тармоқларда @uzmilliytiklanish манзилини белгилаб жойлаштиринг. Шунингдек, ушбу маълумотларни @UrushXotiralariBot манзилига ҳам жўнатишингиз мумкин. Ҳар бир уруш қатнашчисининг тарихий фотоларини электрон нусхасини юбориш қўллаб-қувватланади.
Лойиҳа апрель ойининг 25 санасига қадар давом этади.
Энг яхши ижодий ишлар “Уруш хотиралари” китоб-альбомига киритилади ва лойиҳа иштирокчисига тақдим этилади.
Карантин даврида уйда қолинг ва оилангиз тарихини биз билан яратинг.
Бирмиз! Қалбан биргамиз!
Мурожаат учун телефон: 97 722 76 77
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025