Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2400га яқинлашмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 38 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 10 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2387 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Сўнгги ҳафталарда янги зарарланиш ҳолатлари сони тузалганлар сонидан кам бўлмоқда. 9 май куни жами 24та янги ҳолат қайд этилиб, 71 нафар бемор тузалганди.
Шу вақтгача мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1846 нафарни ташкил этмоқда, айни вақтда шифохоналарда 531 бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда
13:47 / 03.07.2021