Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2900дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 47 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани тўғрисида хабар берди.
«2020 йил 20 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2927 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 28таси олдиндан карантинда бўлган фуқаролар билан боғлиқ.
Шунингдек, хориждан келган ва карантин марказига жойлаштирилган 19 кишида (15 нафари Қозондан, 4 нафари Санкт-Петербургдан чартер рейслари орқали) вирус аниқланган.
Бугун ҳозирча жами 72та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва 28 бемор тузалди.
Шу вақтгача 2366 киши коронавирусдан бутунлай соғайди, айни вақтда шифохоналарда 548 нафар бемор даволанмоқда, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда
13:47 / 03.07.2021