Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3700дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 29 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди. Шундан 6та ҳолат аҳоли орасида қайд этилган.
«2020 йил 1 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3702 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 22 нафари карантин марказидаги (20 нафари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейс билан келган, 2 нафари эса коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган) фуқаролар орасида, 6 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 1 нафари эса Самарқанд вилоятида карантинда бўлган фуқарода аниқланган», дейилади вазирлик хабарида.
Бугун 79та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, 22 бемор тузалиб, шу вақтгача тузалганлар сони 2859 нафарга етди.
Республиканинг 7 ҳудудидаги шифохоналарда 828 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 8 нафар бемор оғир, 1 нафар бемор эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда
13:47 / 03.07.2021