Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уч ҳудудда аҳоли орасида янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 11 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди. Шундан 5та ҳолат аҳоли орасида қайд этилган.
«2020 йил 1 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3673 нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 7таси Тошкент шаҳрида қайд этилган, шундан 3та ҳолат аҳоли орасида, 4та ҳолат эса стационар карантиндаги фуқаролар орасида қайд этилган.
Шунингдек, Тошкент вилояти ва Сирдарё вилоятида аҳоли орасида 1тадан ҳолат аниқланган, халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари бўлган 2 кишига вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган.
Бугун ҳозирча 50та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, 22 бемор тузалиб, шу вақтгача тузалганлар сони 2859 нафарга етди.
Республиканинг 7 ҳудудидаги шифохоналарда 799 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 8 нафар бемор оғир, 1 нафар бемор эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда
13:47 / 03.07.2021