2020 йилдаги дунё кинопрокати етакчиси маълум қилинди

Фото: Beijing Diqi Yinxiang
Хитойнинг уруш ҳақидаги “Саккиз юзлик” (The Eight Hundred) фильми 2020 йилда дунё кинопрокати етакчисига айланди. Фильм намойишга чиқарилгандан бошлаб то ҳозир кунгача 426 млн доллар ишлаб топди.
Ушбу фильм бунгача етакчи бўлиб келаётган “Ёмон йигитлар ҳамиша” (Bad Boys for Life) фильмини ортда қолдирди. АҚШ киноижодкорлари фильми 424 млн доллар даромад келтирган. Айтиш жоиз, фильм коронавирус билан боғлиқ чекловлар киритилиши олдидан намойиш қилина бошлаганди.
Хитой фильми эса бор-йўғи бир ой аввалгина, аниқроғи 21 августдан намойиш қилина бошланган.
Фильм реал воқеаларга асосланиб, 1937 йилда хитойлик аскарлар отрядининг Шанҳайдаги бир омборни япон қўшинларидан 4 кун давомида қаҳрамонларча ҳимоялагани ҳақида сўзлайди.
Фильм бюджети 85 млн долларни ташкил қилган.
Прогнозларга кўра, фильмнинг умумий кассаси янада ошиши мумкин. Экспертлар ушбу суммани 445 млн доллар атрофида баҳолашмоқда.
Мавзуга оид

17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди

16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади

17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди

23:16 / 01.04.2025