Наримон Умаров Сенат қўмитаси раиси этиб сайланди
Наримон Умаров Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси этиб сайланди.

Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раисини сайлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.
Мазкур Қўмита раислигига сенатор Нариман Мажитович Умаров номзоди таклиф этилди.
«Н.Умаров салоҳиятли, тажрибали, мулоҳазали, меҳнатсевар ва талабчан инсон. У Ҳукумат идоралари, жамоат ташкилотлари ва сиёсий ташкилотлар, жумладан, парламентдаги кўп йиллик самарали фаолияти билан халқимиз ва жамоатчилик орасида етарлича обрў-эътибор қозонган.
Мажлисда сенаторлар Нариман Мажитович Умаровни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси этиб сайлаш тўғрисида қарор қабул қилдилар», дейилади Сенат матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид

19:50 / 28.03.2025
Тўрткўл тумани «коррупциядан холи ҳудуд»га айлантирилади

16:42 / 17.03.2025
Шахснинг ўз айбини тан олгани ягона далил бўлса, у жазога тортилмайди

13:14 / 17.03.2025
Соғлиқни сақлаш, бандлик, банк соҳаларида коррупциявий ҳолатлар юқори – Сенат

11:11 / 15.03.2025