БМТ бош котиби Байденнинг сайловлардаги ғалабасини тан олди
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Жо Байденни АҚШ президенти сайловларида ғалаба қозонгани билан табриклади.

Фото: Reuters
Reuters ахборот агентлигининг хабар беришича, Гутерриш АҚШ ва БМТ ҳамкорлиги бугунги кунда дунё тўқнаш келаётган муаммоларни ҳал қилишдаги халқаро ҳамкорликнинг муҳим устуни ҳисобланади. БМТ котибининг табриги Байденга ҳамроҳлик қилаётган бўлғуси вице-президент Камала Харрисга ҳам йўлланган.
Табрик йўлланиши Гутерриш АҚШдаги сайловларнинг расмий натижалари эълон қилинишидан олдин Байденнинг ғалабасини тан олганини англатади.
7 ноябрда АҚШнинг бир қатор етакчи ОАВлари Байденнинг сайловларда ғалаба қозонганини эълон қилди.
Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус ҳам Байденни ғалаба билан табриклаганди. Маълум қилинишича, Байден президент Дональд Трампнинг АҚШнинг ЖССТдан чиқиши ҳақидаги қарорини бекор қилишга ваъда берган.
Мавзуга оид

16:36 / 17.04.2025
«Бу йигит болта олиб чопяпти» – Байден президентликдан кетгач илк марта чиқиш қилди

21:18 / 16.04.2025
Трамп ўзини танқид қилган Байденга жавоб қайтарди

16:50 / 16.04.2025
Байден Оқ уйни тарк этганидан кейин биринчи марта Трампни танқид қилди

17:24 / 13.04.2025