Ливия соҳиллари яқинида кема чўкиши оқибатида 74 муҳожир ҳалок бўлди
Ливия соҳиллари яқинида муҳожирлар кемаси чўкиши оқибатида камида 74 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилотида маълум қилинди.

Фото: Getty Images
Маълумотларга кўра, фожиа Хомс шаҳри яқинида юз берган. Кема бортида 120дан кўпроқ киши бўлган. Улардан 47 нафари соҳилбўйи қўриқлаш хизмати ва маҳаллий балиқчилар томонидан соҳилга олиб чиқилган. Қутқарувчилар айни вақтда 31 кишининг жасадини топишган, қолган қурбонлар қидирилиши давом этмоқда.
“Биз Ливия ва Ўрта ер денгизига нисбатан самарасиз ёндашувнинг ўзгартирилишини анчадан бери талаб қилиб келамиз. Минглаб ожиз одамлар денгиздаги ва қуруқликдаги ҳаракатсизликка катта ҳақ тўламоқда”, деб айтган Халқаро миграция ташкилотининг Ливиядаги миссияси раҳбари Федерико Сода.
Ташкилотда таъкидланишича, жорий йилнинг ўзида Ўрта ер денгизида 900 киши Европага етиб олиш илинжида ҳалок бўлган. Ливияни тарк этишга уринган 11 мингдан кўпроқ киши яна ортига қайтарилган.
Мавзуга оид

13:56 / 17.05.2025
АҚШ 1 миллион ғазоликни Ливияга кўчириш режасини ишлаб чиқмоқда — ОАВ

09:57 / 13.05.2025
Триполида қуролли тўқнашувлар содир бўлди

21:22 / 07.05.2025
АҚШ мигрантларни Ливияга депортация қилишга тайёрланмоқда

09:05 / 31.01.2025