Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари газ билан боғлиқ вазиятни ўрганди
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ғофир Жамолов пойтахтда табиий газ таъминотидаги муаммолар билан боғлиқ масалани ўрганди.
«Тошкент шаҳрини табиий газ билан белгиланган меъёрда таъминлаш масаласида аҳолидан кўплаб мурожаатлар тушганлиги сабабли, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ғофир Жамолов 23 ноябрь куни тунги соат 1:20да Тошкент шаҳрини газ билан таъминловчи Тошкент магистрал газ қувурлари бошқармасининг «Жанубий Ғарбий» станцияси иш фаолияти билан танишди», дейилади Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.
Ўрганиш жараёнида газ босимини меъёрида ушлаб туриш, аҳолига табиий газни етказиб бериш юзасидан масъул ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги вақтда Тошкент шаҳри аҳолиси газ босими пастлигидан шикоят қилмоқда. Айрим жойларда эса газ умуман йўқ.
Мавзуга оид

20:30 / 17.05.2025
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди

11:51 / 28.03.2025
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади

20:39 / 26.03.2025
Президент табиий газ ва электрни иқтисод қилиш бўйича қўшимча топшириқлар берди

19:06 / 03.03.2025