Юнусобод кўпригининг бир қисми 13 февралгача ёпилди

Тошкент шаҳрида Амир Темур шоҳкўчаси устидан ўтган кўприкнинг (мўлжал “Универсам”) бир томони “Юнусобод” метро бекатидан 7-сон шаҳар клиник шифохонаси йўналишида транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилади.
Пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, бу йўл-таъмирлаш ишларини тезроқ якунлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Ишлар 13 февраль куни якунланиши режалаштирилган.
Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.
Мавзуга оид

22:28 / 16.04.2025
Тошкентда йўл талашган Spark ҳайдовчиси темир билан Matiz ҳайдовчисини урди

22:19 / 10.04.2025
Тошкентдаги айрим йўллар вақтинча ёпилди

13:34 / 21.03.2025
Юнусободдаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

00:30 / 07.02.2025