Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бу давлатнинг жойи» — Президент «Шоввозсой» дам олиш маскани бўйича изоҳ берди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган Угам-Чотқол миллий табиат боғи тасарруфидаги «Шоввозсой» дам олиш маскани ҳақида изоҳ берди.

Президентнинг Қуйи Чирчиқдаги кластерга ташрифи чоғида блогер Азиза Қурбонова президентга ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган «Шоввозсой» дам олиш маскани бўйича савол билан мурожаат қилди.
«Бу «Ўзбекистон темир йўллари»нинг давлат корхонаси. Ҳеч ким у ерда туриб, яшаб ёки бировга ўтказилгани йўқ. У давлатнинг жойи. Президентнинг нима алоқаси бор? Президент ҳам агар қандайдир мартабали, Ўзбекистонга фойдаси тегадиган инсон келса, боради.
Айтмайсизларми, президент билан биз пиёда юрамиз, сизлар ҳам келиб, бир марта пиёда юриб кўринглар, кейин президент 5 йилда неча марта дам олибди экан, деган саволни нега бермайсизлар?» деган давлат раҳбари Тошкент вилоятига сафари доирасида журналистлар билан учрашув вақтида берилган саволга жавобан.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда «Шоввозсой» дам олиш маскани Ўзбекистон раҳбарияти учун қурилгани ҳақида тахминлар пайдо бўлган эди.
Кўп ўтмай «Ўзбекистон темир йўллари» бу масала бўйича изоҳ бериб, хабар асоссиз ва нохолис эканини маълум қилганди. Компания баёнотига кўра, бу ерда 2011 йилдан бошлаб, яъни 10 йил давомида босқичма-босқич қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилган. Барча инвестициялар темир йўл компаниясининг бюджетдан ташқари маблағлари, жумладан, даромадлари ҳисобидан амалга оширилган.
Мавзуга оид

10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади

21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган

18:30 / 27.05.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНИСЕФ ижрочи директори билан учрашди

12:30 / 27.05.2025