Жамият | 13:13 / 18.03.2021
10812
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда кучли шамол оқибатида банк биносининг томи қулаб тушди 

Бугун, 18 март куни соат 9:20лар атрофида Боёвут туманида кучли шамол эсиши кузатилди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Сирдарё вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, кучли шамол оқибатида “Халқ банки” Боёвут филиали биносининг том қисми қулаб тушди.

Қайд этилишича, том қисми бинонинг жануби-ғарбий қисмидаги, одатда фуқаролар бўлмайдиган қисмига тушган.

Воқеа жойига соат 9:30ларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Боёвут тумани бўлими мутахассислари етиб келган ва юзага келган талафот оқибатларини бартараф этиш бўйича амалий ишлар бошланган. 

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқлиги айтилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид