Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига директор тайинланди
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Фаррух Раҳимович Шарипов Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори этиб тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фаррух Шарипов 1969 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Меҳнат фаолиятини 1-сон Самарқанд клиник шифохонаси шифокор-хирурги вазифасидан бошлаган.
Кейинчалик 1-сон Самарқанд клиник шифохонаси амбулатор-хирургия маркази бошлиғи, Тошкент вилояти 1-сон клиник шифохонаси бош шифокорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, ССВ Моддий-техник базани ривожлантириш Бош бошқармаси бошлиғи, Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи каби масъул лавозимларда ишлаган.
У шу кунгача Соғлиқни сақлаш вазирлиги Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Мавзуга оид

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

14:31 / 07.05.2025