Шер боласи ҳайвонот боғига топширилди
Фарғона вилоят Экология бошқармаси ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган «Шерни уйда боқиш мумкинми?» номли видеолавҳадаги ҳолат Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Қўқон шаҳар давлат инспекторлари томонидан назоратга олинган ва ўрганиш олиб борилган.

Маълум бўлишича, шер боласини сақлаётган хонадон эгалари ҳайвонларни сақлашга оид тегишли ҳужжатларни тақдим қила олмаган. Шундан сўнг Фарғона вилояти Экология бошқармасининг Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлими ходимлари, Қўқон шаҳар инспекторлари томонидан шер боласи Фарғона шаҳрида жойлашган ҳайвонот боғига топширилган. Шер боласи алоҳида махсус тайёрланган қафасга жойлаштирилиб, далолатнома расмийлаштирилган.
Аввалроқ Kun.uz’да шер боласи ҳақида лавҳа берилган эди.
Мавзуга оид

19:01 / 05.04.2025
“Ҳар қандай лойиҳани, албатта, экологик экспертизадан ўтказамиз” – экология вазири АЭС ҳақида

23:14 / 03.04.2025
Украина Россия босқини оқибатида етказилган экологик зарарни 85 млрд долларга баҳолади

12:46 / 29.03.2025
Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича ягона тизим яратилади

21:30 / 20.02.2025