Байден Путинга киберҳужум қилиниши мумкин бўлмаган соҳалар рўйхатини берди
Икки давлат раҳбарларининг Женевадаги учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида Путин киберхавфсизлик масаласида АҚШ билан маслаҳатлашувлар ўтказилишини айтганди.

Фото: Pool/EPA/EFE
АҚШ президенти Жо Байден Россия президенти Владимир Путинга киберҳужум амалга оширилиши мумкин бўлмаган соҳалар рўйхатини берди, деб хабар қилди Bloomberg агентлиги.
Агентлик мухбири Женнифер Жейкобс ўзининг Twitter саҳифасида 16 банддан иборат рўйхатни эълон қилди. Ундан кимё саноати, савдо объектлари, коммуникация тизими, ҳаётий муҳим ишлаб чиқаришлар, тўғонлар, соғлиқни сақлаш ва тез тиббий ёрдам тизими, қишлоқ хўжалиги/озиқ-овқат соҳаси, ахборот технологиялари, ядровий объектлар, ҳукумат муассасалари, транспорт ва сув таъминоти объектлари ўрин олган.
Икки давлат раҳбарларининг Женевада бўлиб ўтган учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Путин киберхавфсизлик масаласида АҚШ билан маслаҳатлашувлар ўтказилишини айтганди.
АҚШ ва Россия президентлари учрашуви 16 июн куни бўлиб ўтди. Учрашув танаффуслар билан бирга 4,5 соатга яқин давом этди.
Мавзуга оид

08:35
Bloomberg: АҚШ Қримни Россия ҳудуди деб тан олишга «очиқ»

23:11 / 18.04.2025
Тошкент ва Москва мигрантларни танлаб олиш жараёнини Ўзбекистонга кўчириш устида ишламоқда

22:04 / 18.04.2025
Мигрантлар учун рус тили имтиҳонлари Россия бюджетига 30 миллион доллар келтирди

21:05 / 18.04.2025