Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмлик ота 3 фарзандига алимент ўрнига уй берди

Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туман судининг 2017 йил 9 мартдаги қарорига кўра, қарздор М.О. даъвогар Б.Д. фойдасига 3 фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик даромадининг ½ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган эди.
Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Тупроққалъа туман бўлими иш юритувига келиб тушди ва ижро иши юритуви қўзғатилди.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида аниқланишича, қарздор М.О. алимент пулларини анчадан бери тўламай келганлиги сабабли умумий қарздорлик 51 млн сўмга етган.
Давлат ижрочилари тушунтириш берганидан сўнг, М.О. ўзига тегишли бўлган хонадонни собиқ турмуш ўртоғи Б.Д.га расмийлаштириб беришни лозим топди. Шундан сўнг, ундирувчи алимент пулларидан тўлиқ воз кечди ва ижро ҳужжати тегишли тартибда тамомланди.
Мавзуга оид

20:20 / 27.05.2025
Учқўрғон ҳокимлиги ходими икки аёлидан фарзандларига бир неча йиллик алимент қарзини тўламаяпти

19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

19:54 / 23.05.2025
«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди

17:29 / 23.05.2025