Эйфел минораси тўққиз ойлик танаффусдан сўнг туристлар учун очилди
Минора коронавирусга қарши кураш доирасида жорий этилган чекловлар сабабли ўтган йил октябрда ёпилганди.

Франция пойтахтининг диққатга сазовор ёдгорликларидан бири – Эйфел минораси туристлар учун яна очилди.
"Минора сизларни 16 июлдан яна қабул қилишидан хурсандмиз", - дейилади компания-оператор сайтида.
Минора коронавирусга қарши кураш доирасида жорий этилган чекловлар сабабли ўтган йил октябрда ёпилганди.
Хабарда айтилишича, 21 июлдан бошлаб 18 ёшдан катталар санитар рухсатнома билан киритилади.
Санитар рухсатнома дам олиш ва маданият масканлари, қаҳвахона ва ресторанлар, савдо марказларига бориш ҳуқуқини беради. Унда эмланганлик ёки ПЗР тести натижаси манфийлиги тўғрисидаги маълумотлар бўлади.
Ҳозирга келиб Франция аҳолисининг 41 фоизга яқини тўлиқ эмланган.
Мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони 5,8 миллионга яқинлашган, 111 мингдан ортиқ бемор вафот этган.
Мавзуга оид

01:01 / 17.04.2025
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда

11:30 / 16.04.2025
Париж 12 нафар жазоирлик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборяпти

17:49 / 15.04.2025
Францияда бир вақтнинг ўзида бир нечта қамоқхонага ҳужум уюштирилди

08:30 / 07.04.2025