Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар халқ вакиллари кенгаши орқали ҳукумат шакллантиришини билдирди
Аввалроқ Забиҳулла Мужоҳид ҳаракат Туркманистон ва Эрон билан чегарани тўлиқ ўз назоратига олганини айтганди.

Фото: Reuters
«Толибон» ҳаракати Афғонистон ҳукуматини халқ вакиллари кенгаши орқали шакллантиради. Бу ҳақда ҳаракат расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид маълум қилди.
«Биз одамларнинг муаммоларини ҳал қилиш учун давлат тузумини ўрнатамиз. Ислом ҳукумати ва биз истаётган ҳукумат халқ вакилларидан иборат кенгаш орқали шакллантирилади», — деди Мужоҳид.
Аввалроқ Мужоҳид ҳаракат Туркманистон ва Эрон билан чегарани тўлиқ ўз назоратига олганини айтганди.
Унинг сўзларига кўра, Туркманистон ва Эрон билан ҳамда Покистон билан (бир нечта кичик участкалардан ташқари) чегара тўлалигича толиблар назоратида. Бундан ташқари, Тожикистон билан чегара Бадахшондан Тоҳаргача, Ўзбекистон билан чегаранинг катта қисми ҳаракат назоратига ўтган.
Мавзуга оид

21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади

15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин

17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди

17:47 / 12.05.2025